date

Хаби Алонсо Мбаппени асосий таркибга қўйиш-қўймаслигини ҳал қилади

Хаби Алонсо Мбаппени асосий таркибга қўйиш-қўймаслигини ҳал қилади

Мадриднинг «Реал» жамоаси Испания Суперкубоги финалида «Барселона»га қарши баҳсга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппе жароҳатдан фориғ бўлиб, «Атлетико»га қарши ярим финални ўтказиб юборганидан кейин Саудия Арабистонига етиб келди. Marca хабарига кўра, бош мураббий Хаби Алонсо яқин соатлар ичида юлдузли форвардни бўлажак «эл класико»да бошланғич таркибда майдонга тушириш-туширмаслик бўйича қарор қабул қилади.

«Реал» — «Барселона» учрашуви якшанба куни, 11-январ куни бўлиб ўтади. Ўйин 00:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Мбаппе «қироллик клуби»нинг аввалги икки ўйинини ҳам жароҳати сабаб ўтказиб юборганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо Мбаппени асосий таркибга қўйиш-қўймаслигини ҳал қилади