date

«Бавария» Серж Гнабрининг шартномасини узайтириши кутилмоқда

«Бавария» Серж Гнабрининг шартномасини узайтириши кутилмоқда

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Серж Гнабри жамоа билан янги шартнома имзолаш арафасида турибди. Бу борада инсайдер маълумотларига эга журналист Кристиан Фалк ҳам футболчи клубда қолишини кутаётганини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фалк ўз сайтида Гнабрининг «Бавария» билан келишувни узайтириши эҳтимоли жуда юқорилигини ёзди. Унинг таъкидлашича, томонлар янги битим бўйича якуний келишувга яқин.

Аввалроқ ОАВда Гнабрининг янги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳозирги келишув эса келаси ёзда якунига етади.

«Бавария» айни пайтда Бундеслигада ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда: мюнхенликлар иккинчи ўриндаги Дортмунднинг «Боруссия»сини тўққиз очко ортда қолдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Серж Гнабрининг шартномасини узайтириши кутилмоқда