Нуну Мендеш ПСЖ Францияда энг кучли эканини айтди

ПСЖ ҳимоячиси Нуну Мендеш Франция Суперкубогида “Марсель” устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоа яна бир бор мамлакатдаги устунлигини исботлаганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. Пеналтилар сериясида эса парижликлар аниқроқ ҳаракат қилди — 4:1.
“ПСЖ учун яна бир соврин. Биз Францияда энг яхшилар эканимизни кўрсатдик ва бугун ғалабага муносиб бўлдик. Шу сабаб ҳозир жуда хурсандмиз”, — дея Мендешнинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирди.
Парижликларнинг россиялик дарвозабони Матвей Сафонов жароҳати сабаб бу ўйинда майдонга тушмади.
Аввалроқ ПСЖ 2025 йилда клублар даражасидаги деярли барча совринларни қўлга киритгани, бироқ Луис Энрике жамоаси Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқа олмагани хабар қилинганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!