date

Эндрик «Реал» мураббийи Хаби Алонсо ҳақида фикр билдирди

Эндрик «Реал» мураббийи Хаби Алонсо ҳақида фикр билдирди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик ижара асосида «Лион»га ўтиб, жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо билан ишлаш борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

19 ёшли бразилиялик футболчи мавсумнинг илк ярмида майдонга кам тушганидан сўнг, клуб раҳбарияти унга ўйин амалиёти тўплаши учун ижарага юбориш қарорини қабул қилган.

«Мен Алонсо билан тез-тез гаплашиб турардим. У кўплаб совринларни ютган, Испания терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган. Ундан ўрганадиган нарсаларим кўп эканини биламан. Шундай инсонлар менга янада кучлироқ бўлишимда ёрдам беришини истайман. Умид қиламанки, бир кун келиб мен ҳам Бразилия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўламан», — дея Эндрикнинг сўзларини келтиради Madrid Xtra.

Ёш ҳужумчининг «Лион»даги ижара шартномаси жорий мавсум якунига қадар амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эндрик «Реал» мураббийи Хаби Алонсо ҳақида фикр билдирди