date

«Бавария» Кейн билан янги шартнома борасида ишончини оширди

«Бавария» Кейн билан янги шартнома борасида ишончини оширди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчи Гарри Кейн билан шартномани узайтириш масаласида тобора кўпроқ ишонч билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Машҳур журналист Кристиан Фалкнинг ёзишича, клуб раҳбарияти Кейн яқин келажакда янги битимга имзо чекишига кўпроқ амин бўлиб бормоқда.

Аввалроқ футболчининг ўзи ҳам «Бавария»даги келажаги борасида ижобий ишоралар бериб, амалдаги келишувни узайтириш эҳтимолини истисно қилмаган эди.

32 ёшли англиялик бу мавсум жуда сермаҳсул ўйнамоқда: у барча мусобақаларда 25 учрашувда 30 та гол урди. Кейннинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунигача мўлжалланган.

«Бавария»нинг навбатдаги ўйини 11-январ, якшанба куни «Волфсбург»га қарши бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Кейн билан янги шартнома борасида ишончини оширди