Мор Испания Суперкубоги финалида «Барселона»ни фаворит деб билдирди

Якшанба куни Испания Суперкубоги финалида «Барселона» ва «Реал» тўқнаш келади. Бўлажак «эл класико» олдидан собиқ футболчи Эдуард Мор баҳс фаворитини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мор фикрича, совринни қўлга киритиш имконияти «Барселона»да юқорироқ. У, шунингдек, финал сермаҳсул ўтишини таъкидлади.
«Барселона» — фаворит, бу аниқ. Ўйинда голлар кўп бўлади, бунга ишончим комил», — дея Мор сўзларини «Чемпионат» нашри «Матч ТВ» эфирига таяниб келтирди.
«Барселона» — «Реал» учрашуви 11-январ куни 00:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйин тафсилотларини LiveResult порталидаги матнли трансляция орқали кузатиш мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, октябр ойидаги сўнгги «эл класико»да «Реал» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг