date

Рафинья «Барселона» тарихидаги энг сермаҳсул 50 футболчи сафига кирди

Рафинья «Барселона» тарихидаги энг сермаҳсул 50 футболчи сафига кирди

Бразилиялик ҳужумчи Рафинья Испания Суперкубоги ярим финалида «Атлетик» дарвозасига икки гол уриб, «Барселона»нинг 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу дубл Рафиньяга клуб тарихидаги энг кўп гол урган 50 футболчи рўйхатидан жой олиш имконини берди: унинг «Барселона» сафидаги голлари 63 тага етди. Рейтингда етакчиликни эса анъанавий тарзда Лионел Месси сақлаб турибди — 672 гол.

Жамоанинг амалдаги тўпурари Роберт Левандовски 110 гол билан 16-ўринда бормоқда. Ламин Ямал ҳозирча 34 гол билан 91-поғонада, Педри 28 гол билан 102-ўринда қайд этилган. Фермин Лопес эса 27 гол билан 104-ўриндан ўрин олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рафинья «Барселона» тарихидаги энг сермаҳсул 50 футболчи сафига кирди