Виржил ван Дейк фаолиятини якунлаш ҳақида фикр билдирди

«Ливерпул»нинг марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейк карьерасини яқин орада якунлаши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Нидерландиялик футболчи бу борада ҳали аниқ қарор йўқлигини таъкидлаб, кетиш ҳақида ҳеч қачон баёнот бермаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, у келажакни бунчалик узоқ режалаштирмайди ва олдинда яна бир неча йил тўп суриш имконияти бор. Ван Дейк учун энг муҳими — ўзи ва яқинлари бахтли бўлиши.
Маълумот учун, ван Дейкнинг мерсисайд клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида ҳимоячи 21 учрашувда майдонга тушди ва 3 та сариқ карточка олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг