«Реал» «Барселона» билан финал олдидан Родригосиз қолиши мумкин

11-январь, якшанба куни Мадриднинг «Реал» жамоаси Испания Суперкубоги финалида Каталониянинг «Барселона» клубига қарши майдонга тушади. Cope хабарига кўра, «қироллик клуби» ҳал қилувчи учрашувда ҳужумчи Родриго ёрдамидан мосуво бўлиш эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бразилиялик футболчи сон орқа пайи билан боғлиқ ноқулайлик сезмоқда ва унинг финалда ўйнаши ҳозирча сўроқ остида. Родриго 10-январь, шанба куни тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг якуний қарор қабул қилинади.
«Барселона» — «Реал» баҳси 11-январь куни бўлиб ўтади. Учрашув 00:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг