date

ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис Туркияга кетиши мумкин

ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис Туркияга кетиши мумкин

Франциянинг «ПСЖ» клубида тўп сураётган испаниялик ярим ҳимоячи Фабиан Руис фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, 29 ёшли футболчига Истанбулнинг «Галатасарой» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Турк гранди Руисни мавсум охиригача ижарага олиб, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини ҳам киритишни режалаштирмоқда.

Фабиан Руиснинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда Лига 1 доирасида Руис 12 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис Туркияга кетиши мумкин