date

«Бавария» Нойернинг келажаги ҳақида аниқ изоҳ берди

«Бавария» Нойернинг келажаги ҳақида аниқ изоҳ берди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Макс Эберл жамоа дарвозабони Мануэль Нойернинг келажаги юзасидан фикр билдирди. 38 ёшли посбоннинг амалдаги шартномаси жорий йил ёзида якунига етади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Нойер клуб учун жуда кўп иш қилди. Тез орада у 40 ёшга яқинлашади, бироқ Мануэль ҳануз юқори даражада ўйнамоқда. Биз музокара столига ўтирамиз ва янги шартнома масаласини муҳокама қиламиз», — дея Эберлнинг сўзларини Bayern&Germany саҳифаси келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Нойер 2011 йил ёзидан буён мюнхенликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Жорий мавсумда дарвозабон 20 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ўтказиб юборди. Олти учрашувда эса дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Нойернинг келажаги ҳақида аниқ изоҳ берди