date

«Манчестер Юнайтед» мураббий танлашда Фергюсонга мурожаат қилмайди

«Манчестер Юнайтед» мураббий танлашда Фергюсонга мурожаат қилмайди

«Манчестер Юнайтед» Рубен Аморим билан ҳамкорликни якунлади ва янги бош мураббий излаш жараёнини бошлаб юборди. Клуб ички режага кўра, келаси ҳафтада мавсум охиригача ишлайдиган вақтинчалик мураббийни тайинлаши кутилмоқда, ёзда эса доимий бошқарувчига аниқ қарор қилинади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Mirror хабарига кўра, «қизил иблислар» раҳбарияти номзод танлаш масаласида клуб афсонаси сэр Алекс Фергюсон билан маслаҳатлашмоқчи эмас. Манбада таъкидланишича, клуб эгалари легенданинг фикрига таянишни истамаяпти.

Фергюсон 2013 йилда мураббийликдан кетган, унинг даврида «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатида 20 марта ғолиб чиққан. Шундан бери манкунианлар Премьер-лига чемпионлигини қайта қўлга кирита олмаган.

Аввалроқ матбуотда «Манчестер Юнайтед»нинг қисқа рўйхатида Карло Анчелотти ҳамда терма жамоаларда ишлаётган яна икки мураббий борлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» мураббий танлашда Фергюсонга мурожаат қилмайди