«Майнц» мавсумдаги иккинчи ғалабага жуда яқин келди

Германия Бундеслигасининг 16-турида Берлиннинг «Унион» жамоаси ўз майдонида «Майнц»ни қабул қилди. Мавсумнинг биринчи қисмида атиги бир марта ғалаба қозонган меҳмонлар 30-дақиқада Надим Амирий жарима майдончаси ичидан йўллаган зарба билан ҳисобни очди — 0:1. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Иккинчи бўлим ўрталарда Оливер Бьёрк кетма-кет икки бор хавфли ҳужум уюштирди, бироқ дарвозабон жамоасини қутқариб қолди. 69-дақиқада эса Бенедикт Холлербах «Майнц» устунлигини икки тўпгача оширди — 0:2. Орадан кўп ўтмай у қарши ҳужумда ўйинга нуқта қўйиши ҳам мумкин эди, аммо тўп устунга тегди.
77-дақиқада Чон У-Йон Дерик Кён узатмасини бош билан якунлаб, фарқни қисқартирди — 1:2. Орадан уч дақиқа ўтиб Андраш Шефер ҳам устунни нишонга олди. Якунда «Унион» босими самара берди: Данило Духи Кённинг пасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди ва учрашув 2:2 билан якунланди.
Дурангдан кейин «Майнц» турнир жадвалида сўнгги ўринда қолди, «Унион» эса 9-поғонани эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!