Завразин АҚШ терма жамоаси ҳақида кескин фикр билдирди

Москванинг “Спартак” клубида аввал бош директор бўлиб ишлаган Юрий Завразин мундиаль атрофидаги турли гап-сўзлар, хусусан, турнир муддатини кўчириш эҳтимоли ҳақида ўз муносабатини билдирди. У АҚШдаги вазият фонида айримларнинг “четлатиш” ҳақидаги баёнотларини асоссиз деб ҳисоблашини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Жаҳон чемпионати АҚШда олти ойдан кейин ўтади. Ҳомийлар бор, мажбуриятлар бор, миллиардлаб маблағ сарфланган. Буни ҳамма тушунади, лекин ҳаваскорлар четлатиш ҳақида гапиряпти. FIFA ҳам АҚШнинг таъсирида”, — дея Завразин сўзларини “Советский спорт” нашри келтиради.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги жаҳон чемпионати тарихда илк бор 48 та терма жамоа иштирокида ўтказилади. Мусобақа 11 июндан 19 июлгача Канада, Мексика ва АҚШ стадионларида бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!