date

«Ливерпул» АПЛдаги икки юлдуз ҳимоячини кузатмоқда

«Ливерпул» АПЛдаги икки юлдуз ҳимоячини кузатмоқда

«Ливерпул» янги мавсум олдидан ҳимоя чизиғини кучайтириш устида ишламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жеймс Уотленд хабарига кўра, мерсисайдликлар Англия чемпионатида тўп сураётган икки таниқли ҳимоячига эътибор қаратган. Гап «Тоттенҳэм» вакили Микки ван де Вен ҳамда «Манчестер Сити» футболчиси Йошко Гвардиол ҳақида бормоқда.

Манбага кўра, ван де Вен бўйича вариантни амалдаги Англия чемпионлари ҳам ёзги трансферлар ойнасида кўриб чиқмоқда. Гвардиолнинг эса «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномасига яна икки йил қолган, «Ливерпул» эса унинг атрофидаги вазиятни синчиклаб кузатиб бормоқда.

Микки ван де Вен 2023 йил ёзида «Волфсбург»дан «Тоттенҳэм»га 40 миллион евро эвазига ўтган. Жорий мавсумда у 27 учрашувда майдонга тушиб, 6 гол урди ва 1 ассист қайд этди.

Йошко Гвардиол 2023 йилда «Лейпциг»дан «Манчестер Сити»га 90 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Ушбу мавсумда у 23 ўйинда 2 гол уриб, 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ливерпул» АПЛдаги икки юлдуз ҳимоячини кузатмоқда