Флетчер Шешконинг ўйинидан катта таассурот олди

“Манчестер Юнайтед” вақтинчалик бош мураббийи Даррен Флетчер ҳужумчи Бенямин Шешко ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шотландиялик мутахассис қўл остидаги илк учрашувда 22 ёшли форвард узоқ давом этган гол урмаслик сериясига чек қўйди ва дубл қайд этди. Баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.
“Шешко жуда кўп меҳнат қилди. У ишига жиддий ёндашади, машғулотларда аъло даражада ишлайди ва ўйинини синчиклаб таҳлил қилади. Унинг учун гол уриш жуда муҳим эди. Мен учун эса бу мураббийликка келган пайтимга тўғри келгани омад бўлди. Унинг номидан хурсандман”, — деди Флетчер матбуот анжуманида.
Бенямин Шешко мавсум бошида “RB Лейпциг”дан “Манчестер Юнайтед”га 75 миллион евро эвазига кўчиб ўтган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг