Карнезекки Палладино тайёргарлик борасида ҳақиқий феномен деди

А Сериясининг 20-тури доирасида “Аталанта” “Торино”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бергамоликлар дарвозаси дахлсиз қолишида эса дарвозабон Давиде Карнезеккининг ҳиссаси жуда катта бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдан сўнг Карнезекки журналистлар билан суҳбатда жамоанинг ҳозирги ҳолати ва муҳим сейвлар ортидаги жиҳатлар ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, “Аталанта” яна мухлислар ўрганган даражага қайтмоқда.
“Ниҳоят, ‘Аталанта’ яна ўзига хос қиёфасини қайтарди. Жамоага ёрдам бера олсам, бундан бахтли бўламан. Энди бу даражани Европада ҳам исботлашимиз керак. Палладино ўйинларга тайёргарлик кўришда чинakam феномен, у билан ўзимизни ишончли ҳис қиламиз”, — дея Карнезекки сўзларини calcioatalanta.it келтирди.
Ушбу ғалабадан кейин “Аталанта” А Серияси турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!