date
views 5 588

Луис Энрике: «ПСЖ»га қарши кечадиган жавоб ўйинига ғалаба орқали тайёрланмоқдамиз

"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси доирасида "ПСЖ"га қарши кечадиган жавоб ўйини олдидан футболчиларда иштиёқ йўқолиб қолмаганини айтиб ўтди, деб ёзмоқда Уфф.уз сайти. Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Испания чемпионатида "Леганес"ни сўнгги дақиқаларда Месси пеналтидан урган гол туфайли 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

"Биз "ПСЖ"га қарши кечадиган ўйинга ғалабалар орқали тайёргарлик кўрмоқдамиз. Бизда дам олиш учун вақт бўлади. Бу эса руҳий жиҳатдан яхши ҳолат.

Ўйинимизни кучайтириш учун кўп таҳлиллар қилдик. Аммо фақат шуни айта оламанки, натижадан қатъий назар барча футболчиларнинг иштиёқи жуда юқори. Бундан яхшироғини кутиш ҳам мумкин эмас", - дейди Луис Энрике.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" дастлабки баҳсда "ПСЖ"дан 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике: «ПСЖ»га қарши кечадиган жавоб ўйинига ғалаба орқали тайёрланмоқдамиз