date

Арда Гюлер финалдан кейин ҳиссиётга берилиб йиқилди

Арда Гюлер финалдан кейин ҳиссиётга берилиб йиқилди

Испания Суперкубоги финалида «Барселона»га 2:3 ҳисобида ютқазган «Реал» ярим ҳимоячиси Арда Гюлер учрашувдан кейин ҳиссиётларини жиловлай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

20 ёшли футболчи 68-дақиқада Федерико Вальверде ўрнига майдонга тушди. Орадан беш дақиқа ўтиб, 73-дақиқада «қаймоқранглилар» учинчи голни ўтказиб юборди ва бу гол «кўк-анорранглилар»га ғалаба келтирди. Якуний ҳуштак чалингач, «Барса» футболчилари ғалабани нишонлашга ошиқаётган пайтда, Гюлер жаҳли чиқиб, ён чизиқдан бир неча метр нарда ётган сув идишини тепди, бироқ мувозанатини йўқотиб сирпаниб йиқилди. Ушбу ҳолат камералар томонидан қайд этилди.

«Реал» ўтган мавсумдан буён «Барселона»га кетма-кет учинчи финалда имкониятни бой берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арда Гюлер финалдан кейин ҳиссиётга берилиб йиқилди