date

Рафинья «Барселона» ўтган мавсумдаги натижани такрорлай олади

Рафинья «Барселона» ўтган мавсумдаги натижани такрорлай олади

«Барселона» вингери Рафинья Диас Испания Суперкубоги финалида «Реал» устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоанинг мавсумдаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бразилиялик футболчи «эл класико»да «қаймоқранглилар» дарвозасига икки бор йўл топиб, «кўк-анорранглилар»га жорий кампаниядаги илк совринни олиб келишда муҳим рол ўйнади. Финал 3:2 ҳисобида якунланди.

«Биз ўтган мавсумдаги муваффақиятни қайтаришимиз мумкин. Кўряпманки, жамоа анча улғайди, янада кучли бўлиш учун ҳаммаси бор. Аввалги мавсумда эришганларимизни яна уддалай оламиз — бу кўпроқ ўзимизга боғлиқ. Биз тўлиқ диққатни жамлаганмиз», — деди Рафинья финалдан кейинги интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2024/25 мавсумида «Барселона» Испания Суперкубоги, мамлакат кубоги ва Ла Лигани қўлга киритган, Чемпионлар лигасида эса ярим финалгача етиб борган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рафинья «Барселона» ўтган мавсумдаги натижани такрорлай олади