date

Вальверде Эль Класикода жароҳат аломати билан алмаштирилди

Вальверде Эль Класикода жароҳат аломати билан алмаштирилди

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Испания Суперкубоги финалида «Барселона»га қарши баҳсда жароҳат гумони сабаб майдонни тарк этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Уругвайлик футболчи учрашувни сардор сифатида бошлаб, 68-дақиқада ноқулайлик сезгани учун ўйинни давом эттира олмади — унинг ўрнига Арда Гюлер туширилди. Журналист Альваро Эстебан хабарига кўра, 27 ёшли хавбек ўнг тиззасида оғриқ ва ноқулайлик ҳис қилган. Душанба куни Вальверде муаммо қанчалик жиддий эканини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтади.

Финалда «қаймоқранглилар» «кўк-анорранглилар»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ҳал қилувчи гол Вальверде майдондан чиққанидан беш дақиқа ўтиб Рафинья Диас томонидан урилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Вальверде Эль Класикода жароҳат аломати билан алмаштирилди