date

Эксперт: «Реал» энди «галактикос» даражасида эмас

Эксперт: «Реал» энди «галактикос» даражасида эмас

«Уфа»нинг собиқ футболчиси, ҳозирда эксперт сифатида фаолият юритаётган Алексей Никитин Испания Суперкубоги-2026 финалида «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги баҳс ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Никитиннинг айтишича, мадридликлар учрашув бошида каталонияликларни кутилмаганда қийин аҳволга солиб қўйган: дастлабки 30 дақиқада «Барселона» бундай сценарийга тайёр эмас эди. Бироқ якунда тўп назорати «Барселона» томонида қолганини таъкидлаган эксперт «Реал» аста-секин «галактикос» қиёфасидан узоқлашаётгани, таркибдаги юлдуз номлар бўйича рақибидан ортда қолганини «Match TV» эфирида айтди.

Финал учрашуви Саудия Арабистонида ўтказилди. «Эл класико»да «Барселона» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эксперт: «Реал» энди «галактикос» даражасида эмас