date

Ламин Ямал “Барселона”даги старти билан Мессидан ўзиб кетди

Ламин Ямал “Барселона”даги старти билан Мессидан ўзиб кетди

Испания Суперкубогининг финалида Каталониянинг “Барселона”си Мадриднинг “Реал”ини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда “кўк-анорранглилар” сафида 18 ёшли қанот ҳужумчиси Ламин Ямал ҳам майдонга тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ямал ушбу ғалаба орқали фаолиятидаги бешинчи совринни қўлга киритди ва бу кўрсаткич бўйича ёшлигида Лионел Мессидан устун чиқди. Месси айни ёшида “Барселона” билан атиги икки титулни ютган эди.

“Барселона” академияси тарбияланувчиси бўлган Ламиннинг трансфер бозори қиймати 200 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йил июнь ойининг охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямал “Барселона”даги старти билан Мессидан ўзиб кетди