5 676
Жанубий Корея матбуоти: ЖЧ-2018га тўғридан-тўғри чиқиш ёки чиқмаслигимиз Тошкентда ҳал бўлади
Февраль ойи ҳам секин-аста тугаб бормоқда. Ҳадемай баҳор бошланади. Унда эса, Ўзбекистон футболи ўзининг янги мавсумини бошлайди.
Олий лига ўйинлари билан бирга Осиё Чемпионлар лигасида ҳам клубларимиз баҳсларга киришадилар. Шу жумладан Ўзбекистон термаси ҳам беллашувларни бошлайди. Барибир ўзимизнинг футбол бошқача, унга ўзгача қараймиз.
Яхши биласиз, шу йилнинг 23 март санасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Куала-Лумпур шаҳридаги "Tuanku Abdul Rahman Stadium" ўйингоҳида Сурия термасига қарши бу йилнинг энг муҳим учрашувларини бошлаб беради. ОФК томонидан Суриядаги сиёсий вазият туфайли терма жамоа ўйинларини бошқа нейтрал худудда ўтказишга қарор қилинган. Ўша куни бизни жудаям ноқулай бўлган рақиб ва боз устига майдоннинг чими унча яхши бўлмаган стадионда кутиб олади.
Лекин, бугун биз бу ҳақида ёзмоқчи эмасмиз. У ҳақида ҳали кўп маротаба тўхталиб ўтамиз.
Бугун эътиборингизга Корея футболига оид бир маълумотни ҳавола этамиз. Уни Сеулда хизмат юзасидан бўлиб турган ўзбекистонлик мухлисларимиз юборишди.
Ўтган дам олиш кунлари маҳаллий телеканалларнинг бирида Жанубий Корея термасининг ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги иштироки муҳокама қилинган. Кўрсатувда кўп мавзулар баён қилинган, аммо у ерда бизга тегишли қуйидаги қисми бор:
"Ули Штилике шогирдларини 2017 йилда жуда муҳим ўйинлар кутмоқда. Бундан 3-4 йил аввал биз ЖЧ саралашларининг бу босқичидан бемалол ўтишимизни ва ҳаттоки 2-ўрин соҳибидан бир нечта очкога ўтиб кетишимизни билар эдик. Афсуски, энди ундай дея олмаймиз. Сабаби, Осиёда футбол ўсаяпти. Барча жамоалар салоҳиятга эга бўлиб бормоқда.
Бугунги кунги аҳволимиз бизни кутилмаганда етакчига ёки аутсайдерга айлантиришга қодир. Ҳа, гуруҳдан чиқиш чиқмаслигимиз охирги ўйинларда ҳал бўлиши мумкин.
ЖЧ-2018 мусобақасиниг 3-саралашида "Taegeuk Warriors"га асосан Эрон, Ўзбекистон ва Марчело Липписи бор Хитой термалари қаршилик кўрсатади. Энди термамиз биронта ҳам очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Чунки, ҳар қандай бошқа рақибларимизда юқорилаш имкони сақланиб турибди.
Сардор Ки Сон Ён ва унинг жамоадошларига кўп нарса боғлиқ бўлади. Мундиалга бориш учун ҳозирдан тайёргарлик кўриш керак. Агар вазиятни реал баҳолайдиган бўлсак, 5 сентябрь куни бўладиган ўйин Жанубий Кореянинг тақдирини ҳал қилади.
Ўша куни Ўзбекистон термасига қарши Тошкентда ўйин бўлиб ўтади. Ўрта Осиё вакиллари бу сафар борларини беришади. Буни тахмин қилиш қийин эмас. Ўзи, Тошкентда ўтадиган ўйинлар ҳамиша осон кечмаган.
Ўзбекистон ҳам анчадан бери мундиални орзу қиляпти, Тошкентдаги ўйин биз учун қийин бўлиши аниқ.
Шундай экан, ишни сентябргача қолдирмаслик лозим ва баҳор-ёзда бўладиган дастлабки 4 та ўйинда 12 очкога йиғиб олишимиз керак.
Эрон ва Ўзбекистон термалари охиригача кураш олиб боради", - дейилди маҳаллий ТВ каналларининг бирида кетган футболга оид кўрсатувда.
Кўриб турганингиздек, гуруҳимиздаги барча терма жамоа ЖЧ-2018 га чиқишни истаяпти. Лекин, бу бахт фақатгина 2 та жамоага насиб этади. Учинчиси узоқ йўлни босиб ўтиши керак. Учинчи термани "Австралия", "Ямайка" ёки "АҚШ" деган давонлар кутади.
Биз ҳам ўз навбатида тайёргарлик ишларини бирпасга ҳам сусайтирмаслигимиз лозим. Энг муносиб футболчиларни танлаб олиб, бош жамоамизга жалб этишимиз лозим.
Умид қиламиз, ҳаммаси яхши бўлади!
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди