date

Хаби Алонсо Перес билан суҳбат қисқа бўлганини айтди

Хаби Алонсо Перес билан суҳбат қисқа бўлганини айтди

Испания Суперкубоги финалида Мадриднинг “Реал” жамоаси “Барселона”га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдан кейин “қаймоқранглилар” бош мураббийи Хаби Алонсо клуб президенти Флорентино Перес билан бўлган мулоқот ҳақида сўралганда, ҳаммаси жуда тез содир бўлганини таъкидлади.

“Перес ўйиндан кейин нима деди? Ҳеч нарса... Ҳаммаси жуда тез бўлиб кетди”, — дея Алонсонинг сўзларини AS нашри келтирди.

Испания Суперкубоги финали Саудия Арабистонида ўтказилди ва унда “Реал” “кўк-анорранглилар”га 2:3 ҳисобида ютқазди.

Алонсо “Реал” бош мураббийи лавозимига 2025 йил ёзида тайинланган. 44 ёшли мутахассиснинг шартномаси 2028 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо Перес билан суҳбат қисқа бўлганини айтди