Семено келиши «Ман Сити» ярим ҳимоячиси Боббни кетишга ундаши мумкин

Норвегиялик ярим ҳимоячи Оскар Бобб «Манчестер Сити»ни тарк этиши эҳтимоли бор. Бу ҳолат жамоага ганалик вингер Антуан Семено келиши фонида юзага келгани айтиламоқда, дея хабар берди инсайдер Флориан Плеттенберг. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист маълумотига кўра, 22 ёшли скандинав футболчисига Дортмунднинг «Боруссия» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Асаларилар» Боббнинг «шаҳарликлар» сафидаги келажаги бўйича вазиятни диққат билан кузатмоқда.
Боббнинг трансфер қиймати 25 миллион евроқа баҳоланмоқда. Ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Жорий мавсум АПЛда норвегиялик футболчи 9 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифи бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг