Карим Бензема фаолиятини якунлагач «Реал»га қайтади

Карим Бензема футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг «Реал» тизимига қайтади. Журналист Хорхе Пикон ижтимоий тармоқларда хабар беришича, француз ҳужумчиси Мадрид клуби билан бу борада олдиндан келишувга эришган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбаларга кўра, Бензема бутсасини михга илгач, «қаймоқранглилар»нинг элчиси сифатида фаолият юритади ва клубни турли тадбирларда намоён қилади.
Бензема футболчи сифатида 2009–2023 йилларда «Реал» сафида тўп сурган. 14 мавсум давомида у 648 учрашувда майдонга тушиб, 354 гол урган ҳамда жамоадошларига 156 та голли пас узатган.
Ҳозирда 38 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клубида ўйнамоқда. Французнинг амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг