Гарри Кейн 60 йиллик Бундеслига рекордини такрорлади

Гарри Кейн ҳафта охирида «Волфсбург» дарвозасини ишғол қилиб, Германия чемпионатидаги жорий мавсумда 20 та гол чегарасига етди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик ҳужумчи 2023 йил ёзида «Бавария» сафига келиб қўшилганди ва шундан бери Бундеслигада кетма-кет камида 20 тадан гол уриб келмоқда. Кейн Германиядаги аввалги икки мавсумда мос равишда 36 ва 26 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.
Goal портали хабар беришича, Бундеслигадаги илк уч мавсумининг ҳар бирида 20 ёки ундан кўп гол уришга бунгача фақат битта футболчи эришган. Бу натижани Тимо Конечка бундан 60 йил аввал қайд этган.
Конечка 1963/1964 йилги мавсумда 20 та, 1964/1965 йилги мавсумда 22 та, 1965/1966 йилги мавсумда эса 26 та гол урган.
Бундеслига тарихидаги илк гол муаллифи Тимо Конечка 2012 йил 12 март куни вафот этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!