date

«Ал-Ҳилол» ва «Фенербаҳче» футболчилар алмашинувига яқин турибди

«Ал-Ҳилол» ва «Фенербаҳче» футболчилар алмашинувига яқин турибди

Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ҳамда Туркиянинг «Фенербаҳче» жамоаси футболчилар бўйича алмашинув келишувига яқин. Бу ҳақда TGRT Haber хабар бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нуньес «Фенербаҳче»га йўл олиши, унинг ўрнига эса марокашлик форвард Юсиф Эн-Несири «Ал-Ҳилол» сафига қўшилиши мумкин. Таъкидланишича, Нуньес ҳозирги клубида ўзини унчалик бахтли ҳис қилмаяпти ва алмашинув вариантига ижобий қарамоқда. Эн-Несири эса Саудия Арабистонида тўп суриш имкониятини катта иштиёқ билан қабул қилмоқда.

Ўтган ёзда «Ливерпул»дан «Ал-Ҳилол»га ўтган Дарвин Нуньес жорий мавсумда 17 учрашувда 7 гол уриб, 4 ассист қайд этган. Эн-Несири эса 25 ўйинда 8 гол ва 1 голли узатма билан ажралиб турди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Ҳилол» ва «Фенербаҳче» футболчилар алмашинувига яқин турибди