«Арсенал» кетма-кет тўртинчи марта Англия кубоги чорак финалига чиқди

  • 21 февраль 2017, 13:16
  • 3 306
  • Спорт
  • «Арсенал» кетма-кет тўртинчи марта Англия кубоги чорак финалига чиқди

    «Арсенал» клуби Англия кубогининг 1/8 финалида бешинчи дивизион жамоаси «Саттон Юнайтед» устидан ғалаба қозонди. Саттондаги «Боро Спортс Граунд» стадионида кечган баҳс 0:2 ҳисобида якунланди, деб ёзмоқда Кун нашри.

    Лондонликлар биринчи бўлимда Лукас Переснинг голи эвазига олдинга чиқиб олди, иккинчи бўлимда Тео Уолкотт меҳмонлар ғалабасини янада мустаҳкамлади - 2:0.

    «Арсенал» Англия кубоги чорак финалига чиқди ҳамда бешинчи дивизионнинг яна бир клуби - «Линкольн Сити» билан учрашади. Баҳс 11 март куни бўлиб ўтади.

    Қайд этиш керакки, Арсен Венгер шогирдлари кетма-кет тўртинчи марта турнир чорак финалига йўл олмоқда.

    Англия кубоги, 1/8 финал

    Саттон Юнайтед – Арсенал 0:2 (0:1)
    Голлар: Перес (26), Уолкотт (55).

    Саттон Юнайтед: Уорнер, Даунер, Бекуит (Спенс, 70), Коллинз, Аманква, Бэйли, Мэй (Хадсон-Одои, 71), Истмонд, Гомис, Дикон, Биаму (Фитчетт, 82).
    Арсенал: Оспина, Габриэл, Мустафи, Ҳолдинг, Монреаль, Эн-Ненни (Окслейд-Чемберлен, 46), Чака, Рен-Аделейд (Мэйтленд-Найлз, 74), Уолкотт, Перес, Ивоби (Санчес, 74).
    Огоҳлантиришлар: Чака (24), Рен-Аделейд (40).

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » «Арсенал» кетма-кет тўртинчи марта Англия кубоги чорак финалига чиқди