«Ливерпуль» жамоаси раҳбари Жон Генри «Барселона»нинг «Леганес»га қарши ўткизган учрашувида «Ноу Камп» стадионига ташриф буюриб, каталониялик ҳамкасблари билан иш юзасидан учрашув ўтказди.
Sport нашрининг хабарига кўра, америкалик бизнесмен Испанияга ярим ҳимоячи Филипп Коутиньо трансфери борасида келишув ўтказиш учун ташриф буюрган.
Катта эҳтимол билан, бразилиялик футболчи ёзги трансферлар мавсумида «Барселона» футбоолчисига айланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Коутиньо яқинда «Ливерпуль» билан 2022 йилга қадар янги шартнома имзолаганди.
Лекин, «Ливерпуль» собиқ ҳужумчиси Луис Суарес ҳам «Барселона»га ўтишдан аввал англияликлар билан тезкор шартномага эга бўлиб, орадан бироз вақт ўтиб, «Барселона»га трансфер қилинган эди.
«Қизиллар» собиқ ҳимоячси Жейми Каррагер «Ливерпуль» раҳбарияти сотиши керак бўлган футболчилар билан, аввалроқ янги шартнома имзолашларини уларнинг иш принциплари дея таъкидламоқда.
Маълумот учун, Коутиньо жорий мавсум АПЛнинг 18 учрашувида майдонга тушиб, 5та фойдали узатма ва шунча гол уришга эришган.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди