date

«Бавария» яна "қочди", Крамарич шоу қилди, рақобат яна қизийди (видео)

«Бавария» яна "қочди", Крамарич шоу қилди, рақобат яна қизийди (видео)

Германия чемпионатининг 17-тури мухлислар учун анча шиддатли ва сюрпризларга бой ўтди. Тур марказида пешқадам "Бавария"нинг сафарда қўлга киритган навбатдаги иродали ғалабаси турди.

Мюнхенликлар "Кёлн" майдонида илк бўлимда қийин аҳволга тушиб қолганига қарамай, танаффусдан кейин бутунлай бошқа жамоага айланди. Ҳисобда ортда қолган «Бавария» тажриба ва "класс" ҳисобига ўйин тақдирини ўз фойдасига ҳал қилди. Натижада 3:1 ҳисобидаги ғалаба жамоага нафақат навбатдаги 3 очкони, балки энг яқин таъқибчи — "Боруссия Д" билан фарқни яна 11 очкога етказиш имконини берди. Қисқаси, чемпионлик пойгасида мюнхенликлар ҳозирча рақибларига “кўзга кўринмас масофа” қолдирмоқда.

Кёлн — Бавария 1:3
Голлар: Майна (41) — Гнабри (45+5), Ким (71), Карл (84).
Кёлн — Швабе, Симпсон-Паси, Себулонсен, Лунд, Ўзкажар, Краус (Йоҳанессон, 78), Ал Мала (Валшмидт, 79), Каминский, Тилман (Нианг, 84), Майна (Шентен, 67), Ахе (Бюлтер, 78).
Бавария — Нойер, Ким, Ито (Геррейру, 88), Та (Упамекано, 67), Горетцка, Лаймер, Павлович, Олисе (Бишоф, 82), Диас, Гнабри (Карл, 67), Кейн.

Тур доирасида яна бир муҳим учрашувда "Лейпциг" ўз майдонида "Фрайбург"ни ишончли тарзда мағлуб этди. Иккинчи бўлимда урилиган икки гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва «Лейпциг» юқори учликдаги ўрнини мустаҳкамлаб олди.

Лейпциг — Фрайбург 2:0
Голлар: Орбан (53), Ромуло (56).

Аммо турнинг энг ёрқин спектакли "Ҳоффенҳайм" иштирокида кечди. "Боруссия М"га қарши беллашувда Крамарич ҳақиқий юлдузга айланди. У қисқа вақт ичида ҳет-трик қайд этиб, рақиб мудофаасини парчалаб ташлади. Натижада 5:1 ҳисобидаги йирик ғалаба «Ҳоффенҳайм»ни тур жадвалида янада юқори поғоналарга олиб чиқди.

Ҳоффенҳайм — Боруссия М 5:1
Голлар: Крамарич (22 пеналти, 45+1, 45+4), Лемперле (24), Моерстедт (77) — Матино (69).

Шу тариқа, Бундеслиганинг 17-тури чемпионлик курашидаги интригани янада қиздирди. Пешқадам ўз йўлида ишонч билан давом этмоқда, қувувчилар эса ҳар бир очко учун охиригача жанг қилишга мажбур. Олдинда янада кескин ва асабий ўйинлар кутяпти — футбол эса айнан шундай пайтда энг мазали бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» яна "қочди", Крамарич шоу қилди, рақобат яна қизийди (видео)