00:33 / 22.02.2017
5 875

“Бунёдкор” ҳам ОЧЛ–2017 мусобақасини мағлубият билан бошлади

“Бунёдкор” ҳам ОЧЛ–2017 мусобақасини мағлубият билан бошлади

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақаси “С” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Жидданинг “Ал-Аҳли” ва Тошкентнинг “Бунёдкор” клублари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди.

Prince Abdullah al-Faisal Stadium майдонида ўтган беллашувда саудияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 13-дақиқасида Ал Сома ҳисобни очган бўлса, 53-дақиқада Самлан Мувашар ҳисобни оширди. Учрашувда бошқа голлар киритилмади ва “қалдирғочлар” 2017 йилги Осиё чемпионлар лигасини мағлубият билан бошлади.

Мазкур гуруҳдан ўрин олган яна бир ўйинда БААнинг “Ал-Айн” клуби ўз майдонида Эроннинг “Зоб Аҳан” жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

ОЧЛ–2017. “С” гуруҳи, 1-тур

“Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) – “Бунёдкор” (Ўзбекистон) 2:0

Голлар: Ал Сома (13), Салман Мувашар (53)

Огоҳлантиришлар: Ал Бассас (84) – Аҳмадалиев (67)

“Ал Аҳли”: Ал Мусайлим, Салман Мувашар, Ал Жассим, Умар Ал Сома (Асери, 90), Яннис Фетфатцидис (Ал Бассас, 71), Муҳаммад Абдулшафи, Саид Ал Муваллад, Мутаз Ҳавсави, Саид Рубаие, Абдулфаттоҳ Товфиқ (Ал Могаҳви, 79), Саад Абдуламир.

“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Душан Мичич, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзод Нурматов (Вадим Чемиртан, 56), Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Жавоҳир Эсонқулов, 72), Аҳмадалиев, Отабек Шукуров (Алишер Саноев, 61).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Бунёдкор” ҳам ОЧЛ–2017 мусобақасини мағлубият билан бошлади