12:20 / 23.02.2017
5 104

Жавод Некунам: Ўзбекистон бу таркиби билан Жаҳон чемпионатига чиқиши керак

Жавод Некунам: Ўзбекистон бу таркиби билан Жаҳон чемпионатига чиқиши керак

Ҳадемай, март ойи ҳам бошланади. Бу эса, футбол мавсуми шу жумладан, муҳим ўйинлар яқинлашишини англатади.

23 ва 28 март кунлари Осиё қитъасида ЖЧ-2018 мусобақасининг саралаш ўйинлари бўлиб ўтади. Биласиз, гуруҳимизда Эрон, Жанубий Корея, Қатар, Хитой ва Сурия терма жамоалари бор.

Саралашнинг иккинчи даврасида барча жамоалар учун ҳар бир ўйин плей-офф мақомига тенг бўлади. Мағлубият у ёқда турсин, дуранг натижа ҳам юқори ўринларни кафолатламаслиги мумкин.

Номлари юқорида келтирилган терма жамоаларнинг маҳаллий матбуотини кузатар экансиз, бениҳоя мамлакат бош жамоасининг тақдири, олдиндаги ўйинлар хусусидаги фикрларни ўқийсиз.

Жумладан, бугун эътиборингизга Эрон афсонаси, ҳозирда бош мураббий Карлос Кейрушга ёрдамчи бўлиб ишлаётган таниқли футболчи Жавод Некунамнинг гуруҳимиздаги рақиблар, хусусан Ўзбекистон ҳақида гапирган гапларини ҳавола этамиз.

Некунам асосан Қатар билан бўладиган сафар ўйини ҳақида атрофлича тўхталиб ўтган. Ундан кейин Теҳрондаги Хитойга қарши баҳсга ҳам тўхталди. Орада, у бошқа рақибларни ҳам тилга олди.

"Сўзсиз, гуруҳимиздаги бизнинг асосий рақибимиз Жанубий Корея термасидир. Улар албатта, 1-ўрин учун ҳаракат қилишади.

Мени яна бир бошқа нарса хавотирга соляпти: Хитой бу сафар кучлироқ ўйнаши мумкин. Уларда дунё даражасидаги мураббий бор. Бир нарсани аниқ биламан: Хитой бу сафар биринчи даврадан кўра кўпроқ очко йиға олади. Қатарни ҳам эсдан чиқармаслик керак. Мамлакатда футбол ривожланиши ва ЖЧ-2022 учун муҳим замин ҳозирлаш мақсадида Қатар Россияга бориш учун барча ишни қилишга қодир.

Ўзбекистонга келсак: улар доим чақилмас ёнғоқ бўлиб келишган. Ўзбекистон ҳозирги авлодини бемалол кучли таркиб дейиш мумкин. Жепаров, Аҳмедов, Нестеров, Денисов, Сергеев ва Ҳайдаровдек футболчилари бор жамоа бу сафар ҳам ЖЧга чиқа олмаса билмадим, нима дейиш мумкин?! Ўзбеклар камида гуруҳда 3-ўринни олишса керак, агар юқорилаб кетишмаса.

Ўз навбатида Сурияни ҳам унутмаслик лозим. Умуман, Эрон учун буёғи осон кечмайди. Ҳар бир ғалаба учун катта меҳнат қилиш керак бўлади. Кўп нарсалар Кейрушга ҳам боғлиқдир", - дейди Некунам рақиблари ҳақида тўхталар экан.

Биз эса, бу фикрни изоқсиз қолдирамиз...

Биз ҳам буни тушиниб турибмиз. Ҳар бир ўйинда ўзимизнинг максимал жиҳатларимизни кўрсатишимиз лозим, акс ҳолда мундиалга умид қилишнинг ҳожати йўқ.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жавод Некунам: Ўзбекистон бу таркиби билан Жаҳон чемпионатига чиқиши керак