date

Леон Горетзка Бавария билан хайрлашиб Милан сафига ўтишга яқин турибди

Леон Горетзка Бавария билан хайрлашиб Милан сафига ўтишга яқин турибди

Леон Горетзка Бавария таркибини тарк этганидан сўнг Милан клубига қўшилиши кутилмоқда. Ла Gazzetta делло Sport нашрининг хабар беришича, германиялик ярим ҳимоячи Милан бош мураббийи Массимилиано Аллегри билан телефон орқали мулоқот қилган ва италиялик мутахассиснинг лойиҳаси унга маъқул келган. "Россонери" футболчига йилига 5 миллион евро маош ва катта бонусларни кўзда тутувчи уч йиллик шартнома таклиф қилган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Хабарларга кўра, Милан 31 ёшли футболчи учун курашда Интер, Наполи ва Ювентус каби рақибларини ортда қолдирган. Қишки трансфер ойнасида Атлетико Мадрид ҳам марказий ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрган эди, бироқ бу амалга ошмади. Горетзка ва Милан ўртасидаги шахсий келишувга бир неча ҳафта олдин эришилган бўлса-да, трансфернинг якунланиши учун битта муҳим шарт қолмоқда.

Ушбу трансфер амалга ошиши учун Милан Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиши шарт. Ҳозирда жамоа Рома, Комо ва Ювентус билан қолган икки йўлланма учун кураш олиб бормоқда. Сўнгги тур олдидан Милан ва Рома 70 тадан очко тўплаган ҳолда энг яхши имкониятга эга. Якшанба куни "Сан-Сиро"да Каляри билан дуранг ўйнаш ҳам Милан учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини ва Горетзка трансферини нақд қилади.

Леон Горетзка Мюнхендаги саккиз йиллик фаолияти давомида еттита Бундеслига чемпионлиги, Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Шанба куни Бавария Германия кубоги финалида ВфБ Штутгарт билан тўқнаш келади ва бу Горетзка учун клубдаги сўнгги соврин бўлиши мумкин. Бироқ, футболчининг сўнгги пайтларда асосий таркибдаги ўрни йўқолган.

Винсент Компани келганидан сўнг, Горетзкага жамоани тарк этиши мумкинлиги айтилган эди. Гарчи у қолишни танлаган ва жароҳатлар сабабли Жошуа Киммич билан бирга майдонга тушган бўлса-да, Реал Мадрид ва PSJга қарши муҳим ўйинларни захира ўриндиғида ўтказди. Эндиликда тажрибали футболчи фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиришга жуда яқин турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Леон Горетзка Бавария билан хайрлашиб Милан сафига ўтишга яқин турибди