date

Барселона ЛЧ ғалабасига бир дарвозабон етишмаганини ўйлайди

Барселона ЛЧ ғалабасига бир дарвозабон етишмаганини ўйлайди

“Барселона” ўтган мавсум Чемпионлар лигасидаги юришини ярим финалда якунлаган, каталонияликлар Миланнинг “Интер” жамоасига икки ўйин натижасига кўра 6:7 ҳисобида имкониятни бой берганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Адриан Санчес хабарига кўра, клубдаги айрим раҳбарлар ўша кампанияда таркибда дарвозабон Жоан Гарсия бўлганида, “кўк-анорранглилар” Чемпионлар лигасини ютиши мумкин эди, деган фикрда. 24 ёшли испаниялик посбон июн ойида “Эспаньол”дан 25 миллион евро эвазига трансфер қилинган.

Клубдагилар ҳозирги жамоа ўзаги Ханс-Дитер Флик қўл остида энг катта мақсадларга ҳам етиши мумкинлигини, шу боис қиммат трансферларга зарурат йўқлигини таъкидлашмоқда. Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиқишни аллақачон кафолатлаган, бироқ умумий босқич якунида 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўлланмасиз қолиб кетиши ҳам мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона ЛЧ ғалабасига бир дарвозабон етишмаганини ўйлайди