date

Англияда Палмернинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши баҳоланди

Англияда Палмернинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши баҳоланди

«Челси»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коул Палмер «Манчестер Юнайтед»га кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар яна кун тартибига чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

23 ёшли футболчи учун жорий мавсум унчалик омадли кечмаяпти: бунга асосан тинмай такрорланаётган жароҳатлар сабаб бўлмоқда. Шу фонда у туғилиб ўсган Манчестерни соғиниб қолаётгани айтилиб, «қизил иблислар» қизиқиши ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Бироқ таниқли инсайдер Бен Жейкобс бу иддаолар далилларга таянмаганини таъкидлади.

Жейкобснинг сўзларига кўра, Палмернинг «Манчестер Юнайтед»га эҳтимолий ўтиши бўйича аниқ маълумот йўқ. У майдондан узоқроқ бўлган пайтда турли фикрлар пайдо бўлиши мумкинлигини тан олган ҳолда, Палмер форма жиҳатидан тайёр бўлган даврда «Челси»да ўзини жуда бахтли ҳис қилганини эслатди. Шунингдек, журналист «Челси» ҳам футболчини сотишни хоҳламаётганини, шу сабаб бу трансфернинг реал истиқболини кўрмаётганини билдирди.

Transfermarkt маълумотига кўра, Коул Палмернинг бозордаги қиймати 120 миллион еврoни ташкил этади. Англиялик футболчининг «Челси» билан шартномаси 2033 йилгача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Англияда Палмернинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши баҳоланди