Матета фақат «Манчестер Юнайтед»га ўтишни истамоқда

«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матета фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттиришни хоҳламоқда. IndyKaila News хабарига кўра, француз форвард айнан шу йўналишда қарор қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Матета «қизил иблислар»дан аниқ таклиф кутяпти ва клуб уни қўлга киритиш учун ҳаракат бошлашига умид қилмоқда. Бироқ ҳозирча «Манчестер Юнайтед» футболчи бўйича расмий таклиф билан чиққанича йўқ.
Аввалроқ Матета қишки трансфер ойнасида «бургутлар» сафини тарк этишни кўзлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жорий мавсумда 28 ёшли француз 33 учрашувда 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг