Колыванов Захарян ҳақида: унинг фаолияти кетма-кет тўсиқларга учрамоқда

Москванинг «Динамо» клубида узоқ йиллар тўп сурган Игорь Колыванов россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захаряннинг Испаниядаги «Реал Сосьедад»даги фаолияти юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассисга кўра, Захарян сўнгги икки йилини деярли бой берган: у бу даражадаги футболга тўлиқ тайёр бўлмаган, у ердаги юкламалар бошқача ва жароҳатлар ҳам тинмайди. Колывановнинг таъкидлашича, бир муаммо тугаса, бошқаси чиқаверади.
Эслатиб ўтамиз, Захарян «Динамо»дан «Реал Сосьедад»га 2023 йил ёзида кўчиб ўтган ва шартномаси 2029 йил ўрталаригача мўлжалланган.
22 ёшли хавбекнинг трансфер нархи ҳозирда 7,5 миллион еврога баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг