date

«Бавария»да энг катта маош Мусиалага тегишли экан

«Бавария»да энг катта маош Мусиалага тегишли экан

Мюнхеннинг «Бавария» клубида ким энг кўп маош олиши маълум бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Кристиан Фальк берган хабарга кўра, ҳозирда жамоанинг энг юқори маошли футболчиси — ҳужумкор ярим ҳимоячи Жамал Мусиала. Манбага таянган ҳолда айтилишича, бонуслар билан бирга унинг йиллик даромади қарийб 30 миллион еврoни ташкил этади. Қайд этилишича, ҳатто жамоа юлдузи Гарри Кейн ҳам ундан камроқ маош олади.

Жорий мавсумда 22 ёшли Мусиала Германия чемпионатида ҳозирча атиги битта ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлди. Ярим ҳимоячи январгача оғир жароҳатдан кейин тикланиш жараёнида бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария»да энг катта маош Мусиалага тегишли экан