date

«Манчестер Юнайтед» Палмер учун 120 миллиондан кўпроқ тўлаши мумкин

«Манчестер Юнайтед» Палмер учун 120 миллиондан кўпроқ тўлаши мумкин

«Челси»нинг ярим ҳимоячиси Коул Палмер ёзда «Манчестер Юнайтед» сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Sky Sports хабарига кўра, футболчи мавсум якунида МЮга қўшилишга тайёр. Сўнгги пайтларда Палмер тез-тез жароҳат олиши ва натижадорлиги пасайгани учун танқидга учраяпти, шу боис у АПЛ доирасида клубини алмаштиришни салбий қадам деб ҳисобламайди. Унинг учун Манчестердаги турмуш тарзи ҳам қайтиш ғоясини жозибадор қилмоқда. Манбаларга кўра, «Манчестер Юнайтед» бу трансфер учун 120 миллион евродан ортиқ маблағ тўлаши керак бўлади.

Коул Палмер 2023 йилда «Манчестер Сити»дан «Челси»га 47 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Унинг «кўклар» билан шартномаси 2033 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 13 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» Палмер учун 120 миллиондан кўпроқ тўлаши мумкин