date

Собиқ «Динамо» ярим ҳимоячиси Шимански «Ренн» сафига ўтди

Собиқ «Динамо» ярим ҳимоячиси Шимански «Ренн» сафига ўтди

Москванинг «Динамо» клубида тўп сурган Себастьян Шимански фаолиятини энди Франциянинг «Ренн» жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Transfermarkt маълумотига кўра, аввал Туркиянинг «Фенербахче» клубида ўйнаган футболчи учун французлар 9,5 миллион евро тўлаган.

2025/2026 йилги мавсумда Шимански барча мусобақаларда 26 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва яна 2 та ассист қайд этди.

26 ёшли ярим ҳимоячи билан тузилган шартнома 2029 йил 30 июнгача амал қилади. Унинг бозор қиймати 12 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Ҳозир Шимански жароҳатдан тикланмоқда — футболчида чов соҳасида чўзилиш бор. Унинг майдонга қайтиш муддатлари ҳозирча аниқ эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Собиқ «Динамо» ярим ҳимоячиси Шимански «Ренн» сафига ўтди