date

Испанияда Захаржанг “Реал Сосьедад”ни тарк этишига ишонишмаяпти

Испанияда Захаржанг “Реал Сосьедад”ни тарк этишига ишонишмаяпти

Испаниялик журналист Оскар Бадальо россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захаржангнинг “Реал Сосьедад”дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ жамоанинг янги бош мураббийи 22 ёшли футболчига катта умид боғламаяпти, деган маълумот тарқалган эди.

Бадальо фикрича, Захаржан ҳеч бўлмаганда мавсум охиригача Сан-Себастьян клубида қолади. Унинг айтишича, ҳозирча футболчининг жамоани тарк этиши бўйича аниқ сигнал йўқ.

Мутахассис Захаржан “Реал Сосьедад”га ҳали фойда келтира олишини таъкидлади. Шунингдек, жамоада кадрлар билан боғлиқ муаммолар борлиги ҳам унинг қолиш эҳтимолини оширади.

Захаржан 2023 йилда “Реал Сосьедад”га ўтганди. Жорий мавсумда у барча турнирларда 16 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Россиялик футболчининг Сан-Себастьян клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Испанияда Захаржанг “Реал Сосьедад”ни тарк этишига ишонишмаяпти