«Челси» техник зонадаги ҳодиса учун катта жаримага тортилди

«Челси» техник зонадаги ҳодиса учун катта жаримага тортилди

Лондоннинг «Челси» клуби «Астон Вилла»га қарши ўйинда техник зонага бутилка улоқтирилгани сабабли жаримага тортилди. Бу ҳақда маҳаллий футбол ассосиатсияси маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тошкент вақти билан 2025 йил 27 декабр куни АПЛнинг 18-тури доирасида бўлиб ўтган учрашувда «Челси» «Астон Вилла»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Воқеа акс этган видеёзув бўлишига қарамай, клуб ва ассосиатсия қоидабузарни аниқлай олмади. Якунда «Челси» айбни тан олди ва 173 минг евро миқдорида жарима тўлади.

Ҳозирда жамоа 22 ўйинда 34 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар