date

Тоттенҳем Робертсон учун Ливерпулга 3 млн фунт тўлайди

Тоттенҳем Робертсон учун Ливерпулга 3 млн фунт тўлайди

Ливерпулнинг чап қанот ҳимоячиси Эндрю Робертсон Тоттенҳемнинг ёзги трансфер бозоридаги асосий нишонларидан бирига айланди. Лондон клуби 31 ёшли футболчининг ўзи билан оғзаки келишувга эришгани айтиламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Пол Жойс хабарига кўра, “шпорлар” бонусларни ҳисобга олмаган ҳолда Робертсон трансфери учун “қизиллар”га тахминан 3 млн фунт стерлинг (қарийб 3,5 млн евро) таклиф қилишга тайёр. Эслатиб ўтамиз, футболчининг амалдаги шартномаси яна ярим йилдан кейин якунланади.

Шотландиялик тажрибали футболчи 2017 йилдан бери мерсисайдликлар сафида тўп суради. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 12 млн евроға баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Робертсон Арне Слот жамоасида 21 учрашувда майдонга тушиб, бир мартадан гол ва ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тоттенҳем Робертсон учун Ливерпулга 3 млн фунт тўлайди