date

«Бавария» Упамекано бўйича қатъий қарорга келди

«Бавария» Упамекано бўйича қатъий қарорга келди

Марказий ҳимоячи Дайо Упамекано ҳали ҳам «Бавария»нинг янги шартнома бўйича таклифига розилик билдирмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Француз футболчининг амалдаги келишуви ярим йилдан сўнг якунига етади. Мюнхен клуби раҳбарияти эса анчадан бери уни шартномани узайтиришга кўндиришга уринмоқда. Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, «Бавария» ҳозирги таклиф шартларини яхшилашни аниқ режалаштирмайди: Упамекано мавжуд вариантни қабул қилади ёки ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этади.

Клуб ҳозирча футболчига якуний жавоб муддати белгиламаган, бироқ кейинги мавсум таркибини шакллантириш ишларига киришиш учун унинг қарорини имкони борича тезроқ билишни истамоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Упамекано бўйича қатъий қарорга келди