date

Консейсау Роналдунинг Португалия термасидаги ўрнини баҳолади

Консейсау Роналдунинг Португалия термасидаги ўрнини баҳолади

“Ювентус” вингери Франсишку Консейсау Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоаси учун қанчалик муҳим экани ҳақидаги саволга фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

40 ёшли “Ал-Наср” ҳужумчиси саралаш учрашувларида беш гол уриб, португалларнинг 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўл олишига катта ҳисса қўшгани таъкидланди.

Журналистлар “Португалия терма жамоаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди” деган қарашлар борлигини эслатганда, Консейсау ҳар кимнинг ўз фикри бўлиши мумкинлигини, аммо жамоа барибир Роналдуни бебаҳо деб билишини айтди.

Консейсауга кўра, Роналду аввал нима қилгани ва ҳозир ҳам термага бераётган ҳиссасини инкор этиб бўлмайди. У доимий равишда гол уришда давом этса, терма жамоага янада катта фойда келтириши шубҳасиз.

Эслатиб ўтамиз, Португалия 2026 йилги ЖЧда Ўзбекистон ва Колумбия билан бир гуруҳда тўп суради. Гуруҳдаги учинчи рақиб плей-офф натижаларига кўра аниқланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Консейсау Роналдунинг Португалия термасидаги ўрнини баҳолади