date

Нуну Эшпириту Санту «Вест Хем» ғалабасини баҳолади

Нуну Эшпириту Санту «Вест Хем» ғалабасини баҳолади

Премьер-лига доирасида «Вест Хем» «Сандерленд» устидан 3:1 ҳисобида зафар қучганидан сўнг бош мураббий Нуну Эшпириту Санту ўйин бўйича фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис жамоасидан доим максимум натижа кутишини таъкидлади: футболчилар тобора бир-бирини яхшироқ тушунаётгани, комбинациялар кўпаяётгани ва ҳали ҳам устида ишлаш лозим бўлган жиҳатлар борлигини қайд этди. Унинг айтишича, жарима майдонини кўпроқ тўлдириш тенденцияси келгуси учрашувлар учун ҳам муҳим.

Эшпириту Санту гол муаллифи ким бўлиши аҳамиятли эмаслигини, асосий мақсад — жамоа вазифаларни бажариши эканини айтди. Шунингдек, у мухлисларга алоҳида миннатдорлик билдириб, жамоа билан трибуналар ўртасидаги боғлиқлик энди шаклланиб бораётгани футболчиларга катта туртки бераётганини қўшимча қилди.

Ҳозирда «Вест Хем» Премьер-лига турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нуну Эшпириту Санту «Вест Хем» ғалабасини баҳолади