Бразилиялик афсонавий футболчи Пеле (тўлиқ исми Эдсон Арантис ду Насименту)нинг ўғли Эдсон Шолби Насименту (кўпроқ Эдиньо номи билан машҳур) 13 йиллик жазо муддатини ўташ учун полицияга келди, деб ёзмоқда Кун нашри.
2014 йилда Бразилия суди Пеленинг ўғлини гиёҳванд моддалар савдосидан тушган пулларни ювгани учун 33 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этганди. Бироқ Эдиньо ўз шикоят аризаси апелляция судида кўриб чиқилгунга қадар озодликда бўлган.
Пайшанба куни суд айблов хулосасини якуний равишда тасдиқлади, бироқ жазо муддатини 12 йил-у 10 ойга қадар қисқартирди.
46 ёшли Эдиньо жума куни кечқурун Сантос шаҳридаги полиция бўлинмаларидан бирига келган. "Бу жуда афсусланарли ҳолат, сабаби мени қилмаган ишимда айблашмоқда", - дея маҳкумнинг сўзларини келтиради Рейтер агентлиги.
Суриштирув жараёни 2005 йилда бошланган. Эдиньони таниқли наркофурушлар билан алоқаларда ҳамда наркотик моддалар савдосида иштирок этишда айблашган. Унинг ўзи эса бу айбловларни рад этиб, гарчи гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган бўлса ҳам, уларни сотишда қатнашмаганини маълум қилган.
Маълумот учун, Эдиньо отаси бутун жаҳонга танилган “Сантос” футбол клубида 1990-йилларда ўйнаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди