date

Ману Конэ жароҳат сабаб уч ҳафтагача сафдан чиқиши мумкин

Ману Конэ жароҳат сабаб уч ҳафтагача сафдан чиқиши мумкин

Аввал хабар берганимиздек, “Рома” “Милан”га қарши учрашувда йўқотишларга учради. Иккинчи тайм бошида француз ярим ҳимоячиси Ману Конэ жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

DAZN маълумотига кўра, футболчида пай чўзилиши аниқланган. Бу жароҳат Конэни камида уч ҳафтага сафдан чиқариб қўйиши эҳтимоли бор.

Агар шу прогноз тасдиқланса, Конэ февраль ўрталарида “Наполи”га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Унгача римликларни “Удинезе” ва “Кальяри” билан ўйинлар ҳам кутиб турибди.

Ҳозир “Рома” А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Клуб Италия чемпионлигини охирги бор 2001 йилда қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ману Конэ жароҳат сабаб уч ҳафтагача сафдан чиқиши мумкин